Солатун наария
“Аллоҳумма солли солаатан каамилатан ва саллим салааман таамман, ъала саййидинаа Муҳаммадиниллазий танҳаллу биҳил ъуқоду ва танфарижу биҳил куробу ва туқзо биҳил ҳавааижу ва туналу биҳирроғооибу ва ҳуснул ховаатими ва юстасқол ғомааму биважҳиҳил Карийм. Ва ъала аалиҳи ва соҳбиҳи фий кулли ламҳатив ва нафасим биъадади кулли маълумил лак”.
Таржимаси: Ё Аллоҳ! Саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламга тўкис марҳамат эт, тугал омонлик бер. У зот шарофати билан жумбоқлар ечилур, машаққатлар барҳам топур, ҳожатлар раво бўлур, истаклар ва гўзал хотималарга эришилур, У Зот туфайли булутлардан ёмғир ёғар. У зотнинг оилаларига, саҳобаларига ҳар лаҳза ва нафасда Ўзингга маълум нарсалар сонича марҳамат эт ва омонлик бер”. “Наар” арабча сўз бўлиб, “олов, аланга” дегани, яъни “Солатун наария” – “оловга оид салавот” маъносидадир. Бундай номланишини баъзи илм аҳллари “Фитна оловларини ўчириши” билан изоҳлайди.
Солатун наария машҳур тариқат пешвоси Шайх Аҳмад Рифоий (ҳиж. 512–578) қуддиса сирруҳудан нақл қилинган.
Имом Ғаззолий ушбу салавотнинг фазилатларини таъкидлаган.
Имом Қуртубий айтади:
“Ким муҳим бир иш рўёбга чиқишини истаса ёки бошига келган балони даф бўлишини хоҳласа, солатун наарияни ихлос билан 4444 марта ўқисин. Иншоаллоҳ, у муродига етади ва ният қилган талабига эришади”.
Шайх Муҳаммад Тунисий айтади:
“Кимки ҳар куни шу салавотни 21 марта ўқишга одатланса, Аллоҳ унинг ризқини кенг қилади.
Илёсхон СУЛАЙМОНХОН ўғли тайёрлади.
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 6-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws