ДУШМАН МЕҲР БЕРСА…
Эй ашк, оз-оз қуй, чунки ғам кўпроқ,
Эй шам, секинроқ ён, чунки тун узоқ.
Бугун дўстлар аро топилмас ҳамдард,
Синадик, ноёбдир дилга яқин мард.
Увайс Қараниймас ҳар туя минган,
Яман ақиқимас ҳар шиша гулранг.
Ҳар тошу ҳар тупроқ эмасдир гавҳар,
Ҳар Аҳмад, ҳар Маҳмуд бўлмас пайғамбар.
Қалби қотганга панд берма, беимкон,
Абу Жаҳлдеклар бўлмас мусулмон.
Бандага Намруддек чанг солма зинҳор,
Алар Халил жисми: куйдирмагай нор.
Душман меҳр берса, қувонмагин тез,
Жаллод кулса ҳамки, жаллодлигин сез.
Ака-ука раҳм қилмаса агар,
Бегона қайданам бўлсин биродар.
Юз марта эмизса болангни доя,
Эй дўст, унутма, у бўлолмас она.
Шамс ТАБРИЗИЙ
Форсчадан Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ таржимаси
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 6-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws