100 нафар юртдошимиз ҳажга бепул боради
Давлатимиз Раҳбари ташаббуси билан 100 нафар ўзбекистонлик «Президент ҳожиси» сифатида ҳаж сафарига бепул юборилмоқда.
Бепул ҳаж йўлланмалари турли соҳалар вакилларига, жумладан, маҳалла раислари, илм-фан, тиббиёт, хизмат кўрсатиш соҳаларида фаолият юритган фидойи фуқароларга тақдим этилган. Улар орасида оғир йилларда диний соҳада меҳнат қилган инсонларнинг яқинлари ҳам бор.
«Президент ҳожиси» дастури доирасидаги тантанали тадбирларда ҳаж йўлланмалари эгаларига топширилмоқда.