Хушуси йўқнинг иймони заифлашади
Намоз Исломнинг устунидир. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Биз билан улар орасидаги фарқ намоздир”, – деганлар (Имом Термизий ривояти).
Намозни хушу билан тўкис адо этиш кишига ҳузурҳаловат бағишлаши баробарида икки дунёсига ҳам манфаат беради. Хушу фикр ва қалбни бутунлай Аллоҳга қаратиш, намозда Унинг ҳузурида турган дек ихлос ила хокисор туришдир. Намозхонда ҳақиқий тазарру ва тақво бўлса, киши улуғ Зотга сажда қилаётганини англаса, ҳақиқий хушуга эриша олади.
Тийбий раҳимаҳуллоҳ айтади: “Намоздаги хушу қалбнинг қўрқувда туриши, кўзни сажда ўрнига қаратиш, ҳимматни жамлаш, Ундан ўзга барча нарсадан узилиш ва четланиш демак”.
Хушу билан намоз ўқишнинг кўплаб фойдалари бор. Бу ҳақда Қуръони каримда: “…Албатта, намоз фаҳш ва ёмон ишлардан қайтарур. Албатта, Аллоҳнинг зикри (барча нарсадан) улуғдир. Аллоҳ қилаётган иш ларингизни билур” (Анкабут сураси, 45-оят), дея марҳамат қилинади. Демак, ибо датни мукаммал адо этиш билан одам кўп лаб ёмонликлардан йироқ бўлади, Аллоҳ га яқинлиги ортади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий сол лаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: «Аллоҳ таоло айтади: “Эй Одам боласи, ибодатим билан машғул бўл. Шун да қалбингни бойликка тўлдираман ва фақирлигингни кетказаман. Акс ҳолда, дунё билан банд қилиб қўяман ва фақирлигингни кетказмайман!”» (Имом Термизий ривояти).
Уламоларимиз ушбу ҳадисни бундай шарҳ лаганлар: «Аллоҳ таоло хитоб қилиб: “Эй бандам, ибодат қилаётга нингда дунёвий ишларингдан фориғ бўл. Менга ихлос билан амал қил. Сени дунё ишлари ибодатдан тўсиб қўймасин. Агар сен шундай қил санг, қалбингни хотиржам, қаноатли, ризқ ҳақида хавотирга тушмайдиган қилиб қўяман ва ҳамма ҳожатларингни раво қиламан. Фақирлигингни кетказиб, сени махлуқотларимга ялиниш ва уларга ҳожатманд бўлишдан сақлайман. Акс ҳолда, дунё билан банд қилиб қўя ман ва фақирлигингни кетказмайман. Агар ибодатимга киришмасанг, дунёвий ташвишларинг билан овора бўлиб, Менга ибодат қилишни унутсанг ёки рисоладагидек ибодат қилмасанг, сени муаммолар ва ташвишлар гирдобига ташлайман. Қанча ҳаракат қилсанг ҳам, ҳожатларингни раво қилмайман”, демоқда».
Хушусиз намозда инсоннинг фикру зик ри кўпроқ дунёвий ишларда бўлади. На тижада намознинг ҳақиқий мақса дига эришилмайди. Бундай намознинг савоби камайиб кетиши мумкин. Шу билан бирга, банда Парвардигорга янада яқинлашиш имконини қўлдан бой бериб, иймони заифлашади.
Манбаларда келишича, Ҳотами Асом раҳматуллоҳи алайҳдан: “Намозни қандай ўқий сиз?” деб сўралганда, у зот бундай жавоб қил ган: “Намоз вақти яқинлашганида яхшилаб таҳорат оламан, намоз ўқийдиган жойимга бориб ўтираман, ақлимни жамлаб, кейин намозга тураман. Каъбани икки қошим ўртасида, Сирот кўпригини оёғим остида, жаннатни ўнг томонимда, жаҳаннамни чап тарафимда, ўлим фариштасини те памда тасаввур этиб, қўрқув ва умид билан оламлар Рабби ҳузурида тураман. Тафаккур қилиб такбир айтаман, оғироғир ва маъ носини ўйлаб Қуръон ўқийман, тавозе билан руку қиламан, хушу билан саждага бораман. Ўнг оёғимни тик қилиб, чап оёғим устига ўтираман, намозимни ихлос ва самимият билан адо этишга ҳаракат қиламан”.
Қиёмат куни барча амалларимиз қатори намозимиз учун ҳам жавоб берамиз.
Жаъфархон СЎФИЕВ,
Тўрақўрғон тумани «Исҳоқхон тўра» жоме масжиди имом-хатиби
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws