Мазҳабсизлик – ҳалокат йўли
Сўнгги вақтларда айрим кишиларнинг: “Мазҳаб йўқ, унга эргашмаслик керак”, деган пуч даъволари тез-тез қулоққа чалиняпти.
Саодат асрида шариатга боғлиқ барча масалаларнинг ечимини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ўзлари баён қилиб берар эдилар. У зотнинг вафотларидан сўнг одамлар билмаганларини олим ва фақиҳ саҳобалардан сўрар эдилар. Ҳатто баъзи фақиҳ саҳобалар у зот тириклигидаёқ шаръий фатво берарди. Гоҳида учраб турадиган қийин масалаларни ечиш учун энг билимли саҳобалар йиғилиб, маслаҳат билан фатво чиқарарди.
Саҳобаларнинг ададлари 120 мингдан зиёд эди. Табиийки, уларнинг ҳаммалари олим ёки фақиҳ бўлмаган. Уларнинг орасида фатво беришга лойиқ бўлганлари – тўрт халифа, Абдуллоҳ ибн Масъуд, Абу Мусо Ашъарий, Муоз ибн Жабал, Убай ибн Каъб, Зайд ибн Собит, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Зубайр ибн Аввом, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳум ва Ойша розияллоҳу анҳо эди.
Юз мингдан ортиқ саҳоба шу 14 саҳобанинг мазҳабида эди. Демак, ҳозир айрим фитначилар даъво қилаётганларидек, динда мазҳабга эргашиш йўқ, саҳобалар даврида мазҳаблар бўлмаган каби пуч даъволарида мутлақо илмий асос мавжуд эмас. Бу саодат асрини тўғри англай олмасликдир.
Ўша даврнинг марказий шаҳарлари Мадинада Абдуллоҳ ибн Умар, Куфа шаҳрида Абдуллоҳ ибн Масъуд, Маккада Абдуллоҳ ибн Аббос, Мисрда Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумнинг фатволарига одамлар амал қилишарди.
Шу зотларнинг шогирдлари уларнинг ишларини давом эттиришди. Фатволарнинг асосий кесимида улар ўз имомларига эргашдилар ва уларнинг мазҳабларини қўллаб-қувватладилар. Замонлар ўтиши билан йигирмага яқин мазҳаб ичидан фақат машҳур тўрттаси қолди. Қолганлари ривож топмай, уларнинг фатволари баъзи фиқҳий китобларда қолди, холос.
Бугун ёшларимиз шуни яхшилаб англашлари керакки, мазҳабга эргашиш дегани Қуръон ва суннатни қўйиб, шахсга эргашиш дегани эмас. Балки бу айнан Қуръон ва суннатга эргашишдир.
Мисол тариқасида кишининг бирор жойи оғриса, дорихонага борадими ёки шифокоргами? Ёки билмаган ҳолида дорихонага бориб, менга анави дорини беринг, деб истеъмол қилаверадими? Ҳолбуки, қайси дори қандай касалга шифо эканини шифокорларгина яхши билади.
Мазҳаб уламолари ҳам мусулмонлар учун гўё табибдир. Бизга қайси оят ёки қандай ҳадис шифо бўлишини улар билади.
Илмсиз одам бир фақиҳ уламога эргашиб, муайян бир мазҳабда турмоқлиги тўғрисида Қуръони каримда бундай марҳамат қилинади: “Агар (бу ҳақда) билмайдиган бўлсангиз, аҳли зикрлардан сўрангиз!» (Наҳл сураси, 43-оят).
Уламоларнинг ижмосига кўра, Аллоҳ таоло шу оятда бир нарсанинг ҳукмини ва унинг далилини билмайдиган одамни яхши биладиган одамдан сўрашга буюрмоқда. Демак, оддий одам билмаган нарсасини билувчи кишидан сўраши, у шахсга нисбатан тақлид қилишини 15 Ўн олти йиллик ҳамроҳим англатади. Сўраш эргашишни тақозо қилади, эргашиш эса – тақлидни. Инсон билмаса, биладиган одамдан сў райди. Демак, ҳар бир сўралувчи эргашилувчидир.
Бошқа бир ояти каримада бундай марҳамат қилинади: “Уларга (жанг майдонидан) омонлик ёки хавфли иш (хабари) келса, уни ёйиб юборадилар. Агар уни Пайғамбарга ёки ўзларидан бўлган амирларга етказсалар, уни билиб олишни истовчилар ўшалар дан (сўраб) билаверар эдилар. Агар сизларга Аллоҳнинг фазли ва раҳма ти бўлмаса эди, озчиликни ҳисобга олмаганда, (кўпларингиз) шайтонга эргашиб кетган бўлар эдингиз” (Нисо сураси, 83-оят).
Имом Табароний ва Имом Қуртубий раҳимаҳумаллоҳ ва бошқа муфассир лар мазкур оятдаги “…иш эгалари…” жумласини фақиҳлар ва аҳли илмлар деб тафсир қилишган. Юқоридаги ҳар икки ояти каримада Аллоҳ таоло бандалари га ўзлари билмаган масалаларнинг жавобларини зикр аҳли ҳисобланган уламолардан сўрашга буюрмоқда. Мусулмонлар ушбу илоҳий фармонга бўйсуниб, Пайғамбаримиз замонлари дан бери муайян бир мазҳабга эргашиб келмоқдалар.
Хулоса қилиб айтганда, мазҳабга эр гашиш шариат кўрсатмасига итоат дир. Уни инкор қилиш эса шаръий кўр сатмаларга ва бутун Ислом уламолари га қарши чиқиш ҳисобланади. Ислом тарихида бирор муфассир ёки муҳаддис ёхуд фақиҳ олимларни бемазҳаб бўлгани маълум эмас.
Бухоро шаҳридаги “Пойи остона” жоме масжиди имом-хатиби Нодир АСАДОВ тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws