Аллоҳ шокир бандадан рози бўлади
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ банданинг овқат еб, Унга ҳамду сано айтишидан, сув ичиб, Унга шукр қилишидан рози бўлади”, деганлар (Имом Муслим ривояти).
Имом Ибн Ато раҳимаҳуллоҳ шукр ҳақида бундай деган: “Ким неъматга шукр қилмаса, унинг йўқолишига сабабчи бўлади. Ким шукр қилса, уни маҳкам боғлаб қўйган бўлади”. Яъни, агар инсон берилган неъматни қадрламаса, унинг йўқолишига сабаб бўлади, агар шукр қилса, у неъмат янада ортади”.
Неъматларга шукр Аллоҳ таолонинг яхшиликларини тан олиш, Унга шукр айтиш ва буйруқ ларига амал қилишдир. Фақат “Алҳамдулиллаҳ” дейиш шукр бўлмайди, балки у амалларда намоён бўлиши лозим. Аллоҳ таоло берган неъматлардан тўғри фойдаланиш ҳам шукрдир.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Бани исроиллик у ч киши ҳақида бундай ҳикоя келади: «Биринчи киши пес касалига ча линган бўлиб, одамлар ундан нафратланарди. Бир фаришта келиб ундан: “Сен нима истайсан?” деб сўради. У: “Шифо топишни ва чиройли бўлишни истайман”, деди. Фаришта Аллоҳнинг изни билан унинг танасини тоза қилди ва унга туя ҳадя этди.
Иккинчи киши кал эди. Фаришта ундан: “Нима истайсан?” деб сўради. У: “Сочларим қайта ўсишини ва мол-дунёга эга бўлишни истайман”, деди. Фаришта унинг бошига қўлини қўйди, сочлари ўсди ва унга сигир берди.
Учинчи кишининг кўзи ожиз эди. У ҳам кўришни ва бой бўлишни истади. Фаришта унинг кўзини очди ва унга қўйлар берди.
Кейинчалик учаласи ҳам бой бўлди. Бир куни фаришта камбағал кийимда уларнинг олдига келиб садақа сўради. Биринчи иккита одам беришдан бош тортди ва Аллоҳ уларни аввалги ҳолига қайтарди. Аммо учинчи киши: “Мен аввал камбағал ва кўр эдим, Аллоҳ менга бойлик ва кўришни берди. Хоҳлаганингни олиб, хоҳлаганингни қолдир”, деди. Фаришта унга: “Аллоҳ сендан рози бўлди, лекин икки дўстингдан норози”, деди».
* * *
Қуръони каримда шукр қилувчи пайғамбарлар мадҳ этилади. Иброҳим алайҳиссалом ҳақида:
“Албатта, Иброҳим бир уммат эди, У Аллоҳга тўла итоат қилувчи ва мушриклардан эмас эди. У Аллоҳнинг неъматларига шукр қилувчи эди, Аллоҳ уни танлаб, тўғри йўлга ҳи доят қилди” (Наҳл сураси, 120–121-оятлар).
Нуҳ алайҳиссалом ҳақида: “Биз Нуҳни шукр қилувчи банда деб топдик” (Исро сураси, 3-оят).
Аллоҳ таоло Мусо алайҳис саломга бундай дейди: “Эй Мусо! Мен сени Ўзимнинг рисолатим ва сўзлашувим билан инсон лардан афзал қилдим. Энди сен Ўзим бер ган нарсани ол ва шукр қи лувчилардан бўл!” (Аъроф сураси, 144-оят).
Сулаймон алайҳиссалом ҳақида: “Бу Раббимнинг, шукр қиламанми ёки ношукурлик қиламанми, имтиҳон этиш учун берган фазлидандир. Ким шукр қилса, бас, албатта у фақат ўзи учун шукр қилур. Ким ношукурлик қилса, бас, албатта, Раббим (ҳамма нарсадан) беҳожат ва карамлидир” (Намл сураси, 40-оят).
Аллоҳ таоло Қуръони ка римда: “Агар шукр қилсан гиз, албатта, Мен сизларга янада кўпроқ берурман” (Иброҳим сураси 7-оят), деган.
Аллоҳ барчамизни шокир бандаларидан қилсин!
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws