МАТБУОТ ВА ОАВ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ МУБОРАК!
? Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу!
? Барча ижодкорларни, жонкуяр журналист, муҳаррир, блогер ва матбуот ходимларини “27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз!
? Бугунги тезкор ахборот майдонида халқимизга холис ва ишончли маълумотларни етказиш, динимиз таълимотлари ва эзгу қадриятларимизни кенг тарғиб қилишда сиз, фидойи ижод аҳлининг ўрни беқиёсдир. Ватан равнақи, юрт тинчлиги ва мўмин-мусулмонлар манфаати йўлидаги ушбу шарафли меҳнатингиз юксак таҳсинга лойиқ.
? Ҳақ таолодан барчангизга сиҳат-саломатлик, куч-ғайрат, оилавий бахт ва ижодий баркамоллик сўраймиз. Қаламингиз ҳамиша ўткир, сўзингиз таъсирчан ва равон, фаолиятингиз эса қут-баракали бўлсин!
? Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин, азиз ижодкорлар!
Ҳурмат ва эҳтиром ила,
Шайх Нуриддин ХОЛИҚНАЗАР
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий