1906 йилги дурдона асар: Макка музейида намойиш этилаётган ноёб Қозон Қуръони
“ИҚНA” сайти хабарига кўра, Маккадаги Ҳиро маданий туманидаги Қуръон музейида ноёб Қуръон асарлари тўплами намойиш этилмоқда. Энг диққатга сазовор экспонатлар қаторида, ҳақиқий дурдона асар, 1906 йилда (1324 ҳижрий) Қозонда нашр этилган Қуръоннинг энг қадимги босма нусхаларидан бири ҳам бор.
Кўргазмага қўйилган ушбу Қуръон ўзининг илмий тафсирлари ва четидаги ёзувлари билан ажралиб туради, бу авлодлар давомида олимларнинг Қуръон оятларини талқин қилиш ва уларнинг маъноларини аниқлаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларини акс эттиради.
Маккадаги Ҳиро маданий туманида жойлашган музейда Қуръонни ёзиш ва чоп этиш тарихидаги муҳим босқичларни акс эттирувчи ноёб асарлар, қўлёзмалар ва Қуръон нусхалари сақланади ҳамда ахборот ва интерактив контентни тақдим этиш учун замонавий кўргазма технологияларидан фойдаланади.
И.Аҳмедов таржимаси.