Холис насиҳат савоби
Агар мусулмон бошқа мусулмондан насиҳат сўраса, унга холис насиҳат қилиши лозим. Зеро, насиҳат қилиш ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмондаги ҳақларидан биридир. Насиҳат қилишнинг ҳам одоблари бор.
1. Насиҳат сўраб келган кишини очиқ юз билан қарши олиш.
2. Кишининг фикрини охиригача тинглаш.
3. Яхши ният билан бошлаш.
4. Насиҳат ўзида дунё ва охират манфаатларини қамраб олиши.
5. Насиҳатда ишонарли нақлий ва ақлий далиллар келтириш.
6. Кишининг хато ва камчиликлари бўлса, тиғи билан тушунтириш.
7. Кишининг ижобиё томонларини кўрсатиб ўтиш.
8. Насиҳатнинг ўрни ва вақтини топа билиш.
9. “Худо хоҳласа, ҳаммаси яхши бўлади”, деб яхши умид бериш.
Яхши ният-ла, самимият билан қилинган насиҳат катта ажр-савобларга сабаб бўлади. У инсонлар ўртасида ёмонликни мавҳ этиб, яхшилик бардавом бўлиши учун хизмат қилади.
Руҳиддин АКБАРОВ,
ЎзМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги ходими
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 8-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws