Жонзотлар сабоғи
Инсон табиат билан ҳамқадам, уйғун яшаши, уни асраб-авайлаши лозим. Агар унга зарар етказса, ёмон оқибатларга олиб келади.
1958 йили Хитойда буғдой ҳосилдорлиги пасайишига чумчуқлар сабаб қилиб кўрсатилади ва икки миллиардга яқин чумчуқ қириб ташланади. Бунинг оқибатида кейинги уч йилда турли ҳашаротлар буғдой ҳосилига жиддий зарар етказади. Бу эса мамлакатда улкан очарчилик келтириб чиқаради ва ўн миллионга яқин одам очликдан ҳалок бўлади.
Ўтган асрнинг 70-йиллари охирида АҚШнинг Кембриж шаҳрида қушлар тўсатдан ҳаракат ланиб кетаётган машиналар устига тош ташлаб, шикаст етказади. Бунинг сабаби суриштирилганда, қушлар тухум қўядиган жойлар текисланиб, автотураргоҳга айлантирилгани маълум бўлади.
Япониянинг Айки ороли яқинида делфинлар балиқчиларнинг қайиқ ларига ҳужум қи либ, уларни портга қайтиб кетишга мажбур қилади. Чунки балиқчилар денгиздаги 200дан ортиқ делфинни ўлдиришган эди.
Бангладешлик йўлсозлар чекка бир қишлоқ йўлини таъмирлаш учун илонларнинг инини бузишга мажбур бўлади. Оқибатда мингга яқин заҳарли илонлар ўша йўл яқинидаги қишлоққа ҳужум қилади. Аҳоли қишлоқни тарк этади.
Жаҳон табиатни муҳофаза этиш ташкилоти маълумотларига кўра, баъзи жойларда сув манбалари қуритилди, ўрмонлар кесилди, бунинг оқибатида қушлар озуқа излаб одамлар яшайдиган ҳудудларга мажбурий равишда кела бошлашди. Бу эса жаҳон бўйлаб қишлоқ хўжалигига катта зиён етказди. Бу каби воқеалар Аллоҳ таолонинг ҳикмати, инсонларни огоҳликка чорлашдир.
Шундай экан, табиат билан дўстона муносабатда бўлиб, унинг мувозанатини бузмаслик лозим.
Илёсхон АҲМЕДОВ тайёрлади.
“Ҳидоят” журналининг 2025 йил 8-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws