Маккада 1000 йиллик Қуръон қўлёзмаси намойиш этилди
ИҚНА: Муқаддас Қуръони rаримнинг минг йилдан ортиқ вақт аввал кўчирилган қўлёзма нусхаси яқинда муқаддас Макка шаҳрида кенг жамоатчиликка намойиш этилди.
ИҚНАнинг ArabAmerica манбасига таяниб хабар беришича, бундан 1000 йилдан зиёд вақт аввал машҳур хаттот Ибн ал-Баввоб томонидан кўчирилган Қуръони карим қўлёзмаси Маккадаги кўргазмага қўйилган.
Мазкур нодир қўлёзма Масжидул Ҳаромда ўтказилаётган «Иқро» («Ўқи») кўргазмаси доирасида намойиш этилмоқда.
XI аср бошларида Ибн ал-Баввоб, яъни Али ибн Ҳилол томонидан кўчирилган ушбу Қуръон нусхаси бугунги кунгача сақланиб қолган икки нодир нусхадан бири ҳисобланади.
Ушбу қўлёзмаларнинг қиммати фақат уларнинг ниҳоятда қадимий экани билан эмас, балки ёзув санъатининг ўзига хослиги, юксак эстетик диди ва қўлёзмани безашда қўлланилган ноёб нақш ва безаклари билан ҳам белгиланади.
Кўргазмада қўлёзма билан бирга унинг илмий каталоги ва тавсифи ҳам тақдим этилган. Унда мазкур нусханинг тарихий аҳамияти, ундаги хаттотлик санъати ва тазҳиб — қўлёзмаларни олтин ва безаклар билан безаш санъати ҳақида маълумот берилган.
“Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ Матбуот хизмати.