Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 1. Ҳаж ва умра зиёратлари учун яратилган имкониятлар
Мустақиллик халқимизнинг муқаддас Ҳаж ва умра зиёратларини адо этиши учун янги имкониятлар эшигини очди. Кейинги йилларда зиёратчиларни олиб бориш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, уларга тиббий хизмат кўрсатиш, овқатлантириш ва ибодатларини бажаришига ташкилий кўмак бериш тизими изчил такомиллаштирилди. Зиёратчилар учун махсус ўқув машғулотлари ва тушунтириш тадбирлари ўтказилиши ҳам йўлга қўйилди. Айниқса, сўнгги йилларда Ҳаж ва умра хизматларини сифат жиҳатидан янада такомиллаштиришга катта эътибор берилмоқда. 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 15 минг нафар фуқаронинг Ҳаж ва 10 650 нафар фуқаронинг умра ибодатларига олиб борилгани ва ана шу тадбирларнинг яхши ташкил этилгани бу имкониятларнинг бугунги кўламини кўрсатади.