Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 14. Диний соҳа ходимлари фаолияти учун имкониятлар
Имом-хатиблар, уламолар, мударрислар ва отинойиларнинг диний-маърифий фаолият юритиши учун ҳуқуқий ва ташкилий шароитлар босқичма-босқич кенгайтирилди. Бугун имом-хатиблар масжидларда ибодатларни ташкил этиш билан бирга аҳолининг диний саводхонлигини ошириш, оилавий муносабатлар, ахлоқ ва тарбия масалалари бўйича маърифий ишлар олиб бормоқда. Отинойиларнинг хотин-қизлар ўртасидаги маърифий ва тарбиявий фаолияти ҳам тизимли тус олди. Диний соҳа ходимларининг малакасини ошириш, замонавий билимлар билан таништириш ва уларнинг касбий салоҳиятини юксалтириш бўйича махсус ўқувлар ташкил этилмоқда. Имомлар ўртасида касбий танловлар ўтказиш ва фаол ходимларни рағбатлантириш амалиёти ҳам ривожланди. Натижада диний соҳа вакилларининг жамият маънавий ҳаётидаги масъулияти ва фаолияти учун яратилган имкониятлар сезиларли кенгайди.