Москва Марказий Жоме масжидида «Россиянинг исломий мероси: халқлар ва анъаналар» кўргазмаси бўлиб ўтади
IQNA – Россия Федерацияси Мусулмонлари диний идораси «Россиянинг исломий мероси: халқлар ва анъаналар» номли кўргазмани тақдим этади. Унда Татарстан Республикаси Миллий музейининг «Мусулмон китобатчилиги ва маънавияти: Сўздан маданий хотирагача» экспозицияси ҳам намойиш этилади.
IQNA сайтининг muslim.ru сайтига таяниб берган маълумотига кўра, мазкур кўргазма Россиядаги мусулмон халқларининг маънавий, тарихий ва маданий мероси, уларнинг анъаналари, ҳунармандчилиги, китобат маданияти ҳамда мамлакат тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳикоя қилади.
Кўргазманинг тантанали очилиш маросими 22 август куни соат 16:00 да Москва Марказий Жоме масжидининг 4-қаватида бўлиб ўтади. Маросимда Россия мусулмонларининг Бош муфтийси Шайх Равил Гайнутдин, Татаристон Республикаси Президенти Рустам Минниханов, шунингдек, ҳукумат, илм-фан, маданият ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этади.
Кўргазма Россия халқлари бирлиги йили ҳамда «Қозон – Ислом оламининг 2026 йилги маданий пойтахти» йилига бағишланади.
Ташриф буюрувчиларни музей экспонатлари, маърузалар, исломий хаттотлик ва амалий-безак санъати бўйича маҳорат дарслари кутади. Шунингдек, ҳар бир меҳмонга совғалар тақдим этилади.
“Шамсуддинхон Бобохонов” НМИУ Матбуот хизмати