Ёмонликлардан ҳимояланиш
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳумма инний аъуузу бика минал аъжзи вал касали валжубни валҳарами валбухл. Ва аъуузу бика мин аъзаабил қобри ва мин фитнатил маҳйа валмамаат”, дедилар.
Маъноси: “Ё Аллоҳ, мен Сендан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, ўта қарилик ва бахилликдан паноҳ тилайман. Мен сендан тириклик ва ўлим фитнасидан ҳамда қабр азобидан паноҳ сўрайман” (Имом Муслим ривояти).
“Аллоҳумма инний асъалукал ҳудаа ваттуқо валъафаафа валғина”.
Маъноси: “Аллоҳим, мен Сендан ҳидоят, тақво, саломатлик ва (бировларга) муҳтож бўлмасликни сўрайман” (Имом Муслим ривояти).
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 11-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws