Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 20. Диний маросимларда эркин иштирок этиш
Фуқароларнинг диний эътиқоди ва маросимларда иштирок этиши учун ҳуқуқий кафолатлар мустаҳкамланди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 35-моддаси ҳар кимнинг виждон эркинлигини, хоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқини кафолатлайди. Шу асосда фуқаролар жаноза, таъзия, диний никоҳ, суннат, хатми Қуръон ва бошқа миллий-диний маросимларда қонун доирасида иштирок этиш имкониятига эга. Диний ташкилотларнинг қонун доирасидаги фаолияти эркинлиги ҳам Конституциянинг 75-моддаси билан кафолатланган. Бугун мазкур маросимлар халқимизнинг диний эътиқоди билан бир қаторда оилавий муносабатлар, маҳалла ҳамжиҳатлиги ва миллий урф-одатлар билан уйғун ҳолда давом этмоқда. Шу тариқа, мустақиллик йилларида диний маросимларни адо этиш учун ҳуқуқий ва ижтимоий шароитлар янги босқичга кўтарилди.