Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 21. Имом-хатиблар ва уламоларнинг жамиятдаги нуфузи
Имом-хатиблар ва уламоларнинг жамият маънавий ҳаётидаги иштироки босқичма-босқич кенгайди. Улар масжидлардаги диний хизмат билан бир қаторда оила мустаҳкамлиги, ёшлар тарбияси, маънавий муҳит, бағрикенглик ва ижтимоий ҳамжиҳатликка бағишланган тадбирларда фаол қатнашмоқда. Уламолар давлат ва жамоат ташкилотлари иштирокида ўтказиладиган маънавий-маърифий учрашувлар, конференциялар ва давра суҳбатларига жалб этилмоқда. Диний соҳа ходимларининг билим ва малакасини ошириш тизими ҳам такомиллаштирилди. Хусусан, 2026 йилнинг биринчи ярмида Диний-маърифий соҳада малака ошириш ва қайта тайёрлаш институти орқали имом-хатиблар, имом ноиблари, отинойилар ва бошқа тоифаларни қамраб олган 3 575 нафар тингловчининг малакаси оширилди. Бу жараён имом ва уламоларнинг диний билим билан бирга замонавий ижтимоий масалаларни тушунтиришдаги масъулиятини ҳам оширмоқда.