Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 22. Диний соҳа ва оммавий ахборот воситалари ҳамкорлиги
Мустақилликдан кейин диний-маърифий мавзуларни оммавий ахборот воситаларида ёритиш имкониятлари кенгайди. Уламолар ва малакали диний соҳа мутахассислари телевидение ва радио дастурларида Қуръон, ҳадис, фиқҳ, оила, ахлоқ, тарбия ва бошқа мавзулар бўйича тушунтиришлар бериб келмоқда. Диний-маърифий газета ва журналлар фаолиятига интернет нашрлари, расмий веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги ахборот ресурслари қўшилди. Натижада аҳоли диний саволларга ишончли манбалар ва соҳа мутахассислари орқали жавоб олишнинг янги шаклларига эга бўлди. 2026 йилда ҳам диний-маърифий соҳада ёшлар ташаббуслари ва ОАВ вакиллари фаолиятини эътироф этишга қаратилган тадбирлар ўтказилди. Бугун диний соҳа ва ОАВ ҳамкорлиги маърифий ахборотни тезкор ва кенг аудиторияга етказишнинг муҳим воситасига айланган.