Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 29. Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг ташкил этилиши
Ўзбекистонда Ислом цивилизацияси марказининг барпо этилиши мамлакат диний-маърифий ва илмий ҳаётидаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлди. Марказни ташкил этиш ташаббуси 2017 йилда илгари сурилиб, унинг асосий мақсади Ўзбекистон заминидан етишиб чиққан буюк алломаларнинг жаҳон илм-фани ва ислом цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссасини намоён этишдан иборат бўлди. Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида 10 гектар майдонда барпо этилган марказ 2026 йил 17 март куни расман очилди. Марказда Биринчи ва Иккинчи Ренессанс даврлари, алломалар мероси, нодир қўлёзмалар ва тарихий ашёлар замонавий музей технологиялари асосида намойиш этилмоқда.