Истиқлолнинг 35 йиллигига 35 та факт – 30. Миллий ва диний қадриятларнинг жамиятда эъзозланиши
Халқимизнинг миллий ва диний қадриятларига бўлган муносабатида катта ўзгаришлар учун замин яратди. Рамазон ва Қурбон ҳайитлари, Наврўз, оилавий маросимлар, маҳалла анъаналари, кексаларни эъзозлаш, эҳтиёжмандларга кўмак бериш ва зиёрат маданияти жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллади. Кейинги йилларда миллий урф-одатларни асраш билан бирга уларнинг маърифий ва тарбиявий мазмунига эътибор кучайди. Буюк аждодлар меросини ўрганиш, зиёратгоҳларни обод қилиш, тарихий қўлёзмаларни асраш ва ёшларни ушбу мерос билан таништириш ишлари давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятининг муҳим йўналишларидан бирига айланди. 2026 йилда Ислом цивилизацияси марказида аҳолининг турли қатламлари учун маърифий ташрифлар ташкил этилаётгани ҳам ушбу жараённинг амалий кўринишидир. Бугун миллий ва диний қадриятларни эъзозлаш тарихий хотирани асраш, маънавий тарбия ва жамиятдаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш билан уйғун равишда давом этмоқда.