Машҳур хаттот араб хати санъати сирлари ҳақида сўзлади
Мисрлик машҳур хаттот, рассом ва санъат соҳасидаги Давлат мукофоти совриндори Мусъад Хузайр ал-Бурсайдий «Маъакум» дастурида араб хатти санъатидаги 80 йиллик ижодий тажрибаси ҳақида сўзлади.
1947 йилда Порт – Саидда таваллуд топган хаттот ёзишга қизиқишини тўрт ёшидан бошлаган. У болалигида мустамлакачиликка қарши ҳаракатларда иштирок этгани ва дастлабки ёзувларини ҳам шу даврда битганини хотирлади.
Мактабда ўқигани чоғидаёқ истеъдодини намоён қилиб, кейинчалик транспорт воситаларига ёзувлар ёзиш орқали даромад топган ва хаттотлик маҳоратини ривожлантирган.
Ал-Бурсайдий араб хатининг 108 турини ўзлаштирганини айтиб, улар орасида сулс хати энг мураккаб ва муҳим йўналишлардан бири эканини таъкидлади. Унинг ижодида Қуръон мусҳафларини қўлда ёзиш ҳам алоҳида ўрин тутади.
Хаттот 1960 йилдан бошлаб Миср телевидениеси учун машҳур қорилар, жумладан, Маҳмуд Халил Хусорий ва Мустафо Исмоил қироатлари вақтида экранда намойиш этилган олтита тўлиқ Мусҳафни тайёрлаган.
Мусъад Хузайр ал-Бурсайдий телевидение сериаллари учун титрлар яратишда ҳам машҳур бўлган. Жумладан, “Лайолил ал – Ҳилмия” телесериали учун мураккаб девоний хати услубини танлаган. Унинг таъкидлашича, хат нафақат матнни ифодалайди, балки асарнинг мазмуни ва руҳини ҳам акс эттириши мумкин.
И.Аҳмедов тайёрлади.