Ёнғоқнинг фойдали хусусиятлари
Грек ёнғоғи
Қандли диабетга қарши курашишда ёрдам беради. Шунингдек, мия учун фойдали озуқа ҳисобланади. Нонуштада 2 дона ёнғоқ ейиш тавсия этилади. Ерёнғоқ
Меъда ва ўн икки бармоқли ичак ярасини даволашда ёрдам беради. Ярим пиёла ерёнғоқ майдаланади. Бир пиёла қайноқ сувда ивитилади ва бир кунда уч маҳал овқатдан 20 дақиқа олдин 2 ош қошиқдан ейилади.
Бодом
Мия фаолиятини яхшилайди, мигрен (мия томирлари билан боғлиқ бош оғриғи), невроз (асабийлик) ва уйқусизликни йўқотади ҳамда холестеринни камайтиради. Бир ой давомида ҳар куни 50 граммдан бодом ейиш тавсия қилинади.
Писта
Гастрит, колит ва жигар хасталикларида 200 грамм пистани майдалаб, бир кунда уч маҳал овқатдан 1 соат кейин 1 чой қошиқдан ейиш фойдалидир.
Кедр ёнғоғи
Унинг пўчоғидан тайёрланган дамлама миома, бачадон бўйни шамоллаши ва ҳатто мастопатияда (сут бези тўқимасининг кенгайиб ўсиб кетиши) шифодир.
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws
18.00га
Энг муҳим сўзларнинг маънолари
Савол: Таҳорат нима?
Жавоб: Исломда баъзи ибодатларни қила олишимиз учун сув билан юзни, қўлларни, тирсакларни, оёқларни ювишимиз ва бошимизга масҳ тортишимиздир. Таҳоратнинг фарзлари нечта? Тўртта, улар: юзни ювиш, қўлларни тирсаклар билан биргаликда ювиш, бошнинг тўртдан бир қисмига масҳ тортиш ва оёқларни тўпиқлари билан қўшиб ювиш.
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 10-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws