Тақво, ишонч ва нусрат сўраш
Ибн Умар розияллоҳу анҳумо ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор мажлисни якунлаб, ўринларидан туришдан олдин саҳобаларининг ҳақларига ушбу дуони қилар эдилар:
«Аллоҳумма, иқсим ланаа мин хошятика маа тубаллиғунаа биҳи жаннатак, ва минал яқийни маа туҳаввину биҳи ълайнаа масоибад-дуня. Аллоҳумма, маттиънаа биасмааъинаа ва абсоринаа ва қувватинаа маа аҳяйтанаа, важъалҳул вариса минна, важъал саъронаа ъала ман золаманаа вансурнаа ъалаа ман ъадаанаа, ва лаа тажъалид-дуня акбаро ҳамминаа, валаа маблаға илминаа, ва лаа тусоллит ъалайнаа ман лаа ярҳамунаа».
Маъноси: “Аллоҳим, бизга жаннатингга эриш тирадиган тақвони насиб этгин. Дунё мусибатларини ёнгиллаштирадиган комил ишонч ато эт. Аллоҳим, биз тирик эканмиз, қулоқларимизни эшитадиган, кўзларимизни кўрадиган, қувватимиздан баҳра оладиган қилгин. Шу ва барча аъзоларимизни саломат қилгин. Бизга зулм қилган кишилардангина ўч олишимизни насиб этгин. Бизга душманлик қилганлар устидан нусрат бёр. Дунёни катта ташвишимизга, билимимизни фақат мол-дунё топишга айлантириб қўймагин. Раҳм-шафқатсиз кимсаларни бизга раҳбар қилмагин! (Имом Термизй ривояти).
“Ҳидоят”журналининг 2025 йил 10-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws