НАШРЛАРИМИЗ ЖОНКУЯРЛАРИ БИЛАН САМИМИЙ УЧРАШУВЛАР ЎТКАЗИЛДИ
Бугун “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи директорининг ижодий ишлар бўйича ўринбосари Х.Атабаев, бош муҳаррир А.Хўжам, Даврий нашрлар бўлимии мудири И.Иномовлар Андижон вилоятида; нашриёт муҳаррирлари Ю.Сабуров ва А.Холназаровлар Қорақалпоғистон республикасида хизмат сафарида бўлиб, имом-хатиблар билан самимий суҳбатлар, мароқли учрашувлар ўтказишди.

Йиғилишларда “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йил обунасини уюшқоқлик билан ташкил этиш, мўмин-мусулмонларнинг маърифатини янада юксалтириш, уларга муқаддас динимизнинг соф таълимотини етказишда мазкур нашрларнинг алоҳида ўрни бор экани таъкидлаб ўтилди.

Учрашувларда «Ҳидоят» ва «Мўминалар» журналлари ҳамда «Ислом нури» газетасига 2026 йил обунани ташкил этишда фаоллик кўрсатган масжидлар имомлари ва туманлар бош имом-хатиблари нашриётнинг махсус совғалари билан тақдирланди ва хайрли дуолар қилиниб, Раббимиздан 2027 йил обунаси ҳар йилгидан кўра самаралироқ бўлиши сўралди.

