Маърифат улашиб
Бугун маърифат ва зиё тарқатиш йўлида фидокорона хизмат қилаётган “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижод уйи жамоаси навбатдаги манзил – Навоий вилоятида хизмат сафарида бўлди. Ижод уйи бош муҳаррири А.Хўжам ва Даврий нашрлар бўлими мудири И.Иномовлар вилоятдаги имом-хатиблар ҳамда отинойилар билан самимий руҳда суҳбатлар ва мароқли учрашувлар ўтказишди.

Учрашувлар давомида халқимиз, хусусан, мўмин-мусулмонларнинг маърифатини янада юксалтириш, уларга муқаддас динимизнинг соф таълимотини етказишда матбуотнинг, жумладан, нуфузли диний нашрларнинг ўрни беқиёс экани алоҳида таъкидланди. Шунингдек, йиғилишларда юртимизда чиқаётган “Ҳидоят” ва “Мўминалар” журналлари ҳамда “Ислом нури” газетасига 2027 йилги обунани уюшқоқлик билан ташкил этиш масалалари кенг муҳокама қилинди.

Тадбир сўнггида ўтган – 2026 йилги обуна жараёнларида юксак фаоллик кўрсатган туманлар бош имом-хатиблари, масжидлар имомлари ҳамда отниойилар нашриётнинг махсус совғалари билан тақдирландилар. Учрашув сўнггида хайрли дуолар қилиниб, Аллоҳ таолодан келгуси – 2027 йилги обуна мавсуми ҳар йилгидан ҳам файзли, самарали ва кўтаринки руҳда ўтишини сўраб тилаклар билдирилди.
