Мўмиёнинг фойдалари
Овқат ҳазм бўлишига оид ҳолатлар (жиғилдон қайнаши, қайт қилиш, кекириш, ўқчиш): 0,2 грамм мўмиёни сут ёки асал билан (ош қошиғида чой ёки қайнаган сувда эритиб) кунига 2 маҳал эрталаб ва кечқурун уйқу олдидан 24–25 кун давомида ичиш. Касалликдан фориғ бўлиш муолажанинг 10–15-кунидан сезила бошлайди.
Бурундан қон оқиш ҳолатида: буруннинг ҳар бир катагига камфора ёғи билан 1:5, 1:8 нисбатдаги мўмиёнинг 0,1 граммини томизиш (бир маҳал томизишда аралашманинг 0,2 г ишлатилади). Муолажа 25 кундан 2 курс (ўртасида 10 кун танаффус билан) давом эттирилади.
Суяк синиши, чиқиши, кўкрак қафаси жароҳатлари, лат ейиш, эт узилиши, пайларнинг шикастланиши, трофик тери яралари, шиш пайдо бўлиши, куйиш ҳолатлари: Мўмиё 0,2–0,5 граммдан ичилади, шу билан бир қаторда жароҳатланган жойга (тананинг жароҳатланган қисми катталигига қараб) ундан суртилади, муолажа курси 25– 28 кун давом эттирилади, зарурат бўлганда 10 кун танаффус қилинади, жароҳат жойига суртиш танаффуссиз давом эттирилади.
Тромбофлебит (шунингдек, чуқур вена томирлари ва оёқлар томирлари, вена қон томири девори яллиғланиб, тиқилма – қон лахтаси ҳосил бўлишида): Суткасига 2 маҳал 0,25-0,3 граммдан 25 кун давомида мўмиёнинг асал ёки сут билан 1:20 нисбатдаги аралашмасини ичиш; муолажа курси 10 кунлик танаффус билан яна давом эттирилади.
Пародонтоз (милк, тишлар, оғиз бўшлиғи, маҳаллий шамоллаш реакциялари) ҳолатларида: Муолажа курси 25 кун давомида кунига 0,2 грамм мўмиё (албатта кечқурун ухлаш олдидан) ичиш; уни сут, асал ёки сувда 1:20 нисбатда эритиб ичиш, 5% ли эритмада оғизни чайиш.
Қўл ва оёқлардаги экземада: Мўмиёнинг 5–6% ли эритмаси буғига касалланган қўл ёки оёқни тутиб туриш, шунингдек, кунига 2 маҳал эрталаб ва кечқурун уйқуга ётиш олдидан 0,2 граммдан мўмиё ичиш лозим бўлади.
“Шифобахш неъматлар” китобидан олинди.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 12-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws