Мия томирларини тозалаш
Мия томирларини ҳар фаслда бир марта тозалаш керак. Ҳеч йўқ бир йилда бир марта бу тадбир саломатлик учун зарурдир. Мазкур амалиётни уй шароитида табиий усулда гиёҳлар ёрдамида бажариш мумкин.
1-усул. Лимон, зайтун ёғи ва саримсоқпиёз билан. 1 бош саримсоқни тозалаб, майдалаб, унга зайтун ёғи қўшинг. Бу малҳамни кечки пайт тайёрлаб, музлаткичга қўйинг. Саҳарда унга 1 ошқошиқ лимон шарбати қўшиб, 1 соат тиндиринг. Нонуштадан ярим соат олдин 1 чой қошиқдан ютиш керак.
2-усул. Асал ва ёнғоқ билан. 5 дона ёнғоқни чақиб, мағзини майдаланг. Унга 1 ошқошиқ жўка асали (липа асали, гул-оҳак асали ҳам дейилади) қўшиб, аралаштиринг. Бу аралашмага 1 чимдим долчин (корица) ва занжабил (имбир) ҳам қўшинг. У бир кеча-кундуз музлаткичда туради. Сўнг кунига 3 марта овқатдан ярим соат олдин 1 ошқошиқдан ейилади. Агар бутун танадаги қон томирларни тозалашни истасангиз, жўка асалини 1 ой давомида узлуксиз, наҳорга оч қоринга 1 ошқошиқдан истеъмол қилинг. У вужудни тозалаш ва терини ёшартириш хусусиятига эга.
3-усул. Пиёз шарбати ва асал билан. Бир пиёланинг 3/1 миқдорича пиёз шарбати (сиқиб олинган суви)ни бир пиёла асалга аралаштиринг ва кунига 3 марта овқатдан ярим соат олдин 1 чой қошиқдан истеъмол қилинг.
4-усул. Қариқиз ўти (лопух) илдизи билан. Бир ҳовуч қариқиз ўтининг қуритилган илдизини олиб (10 грамм), чуқурроқ идишга солинг. Устидан 250 ml қайноқ сув қуйинг ва 8 соат тиндиринг. Бу аралашмани сузиб олиб, совуқ жойда сақланг. Сўнг 1 ошқошиқдан 3 маҳал овқатдан ярим соат олдин еб туринг. Қариқиз (барги ҳам, илдизи ҳам) пешоб ҳайдайди. Шунинг учун бадан сувсизланганда, сийдик ҳайдовчи дорилар ичилаётганда, буйракларда муаммо бўлганда истеъмол қилиш мумкин эмас. Мия томирларини табиий йўл билан тозалаш 20 кун ёки 1 ой давомида амалга оширилади. Аммо ҳомиладор ва эмизикли аёлларга тавсия этилмайди.
Дилфуза КОМИЛ,
нейробиолог
“Мўминалар” журналининг 2025 йил 12-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws