Қазои ҳожат одоблари
◼ Ҳожатхонага киришдан олдин: “Бисмиллаҳ, Алло ҳумма инни аъузу бика минал хубси вал хабоис” дуосини ўқиш; чап оёқ билан кириш, ўнг оёқ билан чиқиш.
◼ Ҳожат қилишдаги одоблар: Қиблага қараб ёки орқа қилиб ўтирмаслик (очиқ жойда айниқса муҳим); одамлар кўрадиган ва сув йўллари, йўллар ёки соя берувчи жойларда ҳожат қилмаслик; сўзлашмаслик (зарурат бўлмаса); тозаланишда чап қўлдан фойдаланиш.
◼ Ўтириб қазои ҳожат қилиш афзал ва суннатга мувофиқ. Чунки бу авратни яхшироқ ёпади, нажосат сачрашидан сақлайди, бу ҳаёнинг ҳам белгисидир.
◼ Истибро – Пешобдан кейин енгил сакраш, юриш, ҳаракатланиш, бир неча сония кутиш билан тананинг тўлиқ покланганига ишонч ҳосил қилишдир. Пешобдан кейин томчи қолиб кетмаслиги, кийим ва баданни нажосатдан сақлаш, билмай таҳоратсиз намоз ўқишнинг олдини олиш учун истибро лозим.
Бу одоблар инсоннинг нафақат жисмоний, балки маънавий поклигини ҳам таъминлайди.
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 4-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws