“Мен ҳам шафқатлиман…”
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу Расулуллоҳнинг болаларга бўлган раҳм-шафқатларини таърифлаб бундай деди: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан кўра қўл остидагиларига меҳрибонроқ бирор кишини кўрмадим…”
(Имом Муслим ривояти).
* * *
Сийрат китобларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг болалар билан ўйнаш учун вақт ажратганларини топасиз. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мени олиб, тиззаларига ўтирғизар эдилар. Ҳасанни эса бошқа тиззаларига ўтирғизар эдилар. Сўнгра бизни бағриларига босиб, “Аллоҳим, буларга раҳм қил, мен ҳам уларга шафқатлиман”, дер эдилар»
(Имом Бухорий ривояти).
“Мўминалар” журналининг 2026 йил 5-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws