МЕҲР ҚУТҚАРАДИ, НАФС ҲАЛОК ҚИЛАДИ
Аллоҳнинг раҳмати чексиз: гуноҳ қила ёт ган бандасини жазолашга шошилмайди, ҳидоятга юз тутиб, қалби покланиши учун имкон беради. Кимдир меҳр-шафқат ва силаи раҳм билан юксалса, кимдир нафс ва манфаатни деб тубанликка юз тутади. Умиджон тўрт нафар опасига меҳрибон. Улардан доим хабар олиб туради. Яқин йилларда бир опаси турмуш ўртоғидан айрилиб бева қолди. Устига-устак, оғир жигар хасталигига чалинди.
Умиджон опаси учун елди-югурди, борини аямади. Аммо шифо топавермади. Шифокорлар зудлик билан хорижда жарроҳлик амалиёти ўташ кераклигини айтишди. Буни эшитган Умиджон сира иккиланмай, шаҳардаги уч хонали уйини сотиб, опасини хорижга муолажа учун олиб кетди.
Ўзи донор бўлиб, жигарининг бир парчасини опасига берди. Жарроҳлик амалиёти муваффақиятли ўтди. Бунга бир неча йил бўлди. Ҳозир Умиджон ҳам, опаси ҳам соғ-саломат. «Яқининг – жон-жигаринг» дегани шу бўлса керак-да.
* * *
Ўтган йили Самарқандда содир бўлган даҳшатли воқеа кўпчиликнинг қалбини ларзага солди. Мерос талашиб, икки ука ўз опасининг қотилига айланди.
Воқеа бундай бўлган эди. Ота-она сара тонга чалинган қизига икки хонали уйни ва сият қилиб қолдиради. Буни кутмаган ука лар уйга ўзларига эга чиқиш учун опасининг жонига қасд қилиб, жиноятни беркитиш га уринишади. Аммо оз фурсатда қотиллар пан жа ра ортига равона бўлади. Бунинг орти дан уларнинг оиласи ҳам, опасининг фар зандлари ҳам етим қолди.
* * *
Бир томонда жигари ва маблағини аяма ган раҳмдил ука, иккинчи томонда мол-дунё учун диёнатидан айрилган ваҳшийлар. Бири силаи раҳм, савоб йўлини лозим кўрди, бош қаси нафс, зулм ва ҳалокатни танлади. Ҳаёти ҳам уларнинг танловига яраша бўлди. Инсон доим танлов орасида яшайди. У Аллоҳ рози бўладиган йўлни танласа, ҳеч қачон қоқилмайди.
Анвар ҒУЛОМОВ,
меҳнат фахрийси, Самарқанд шаҳри
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 5-сонидан