Намознинг фарзлари
Таҳрима (“Аллоҳу акбар” деб намозга кириш). Таҳрима бир нарсани ҳаромга чиқарувчи демакдир.
Намоз такбир, тасбеҳ ва Қуръон тиловатидир. Намоз давомида намозга ёт нарсаларни қилиш ҳаром. Қулоқ қоқиб айтиладиган биринчи такбир билан намозга ёт нарсалар ҳаромга айланади. Шунинг учун у “такбири таҳрима” (ҳаром қилувчи так бир) деб аталади. Барча мужтаҳидлар таҳрима учун “Аллоҳу акбар” бирикмасини мақбул кўришган. Такбири таҳрима тик туриб айтилади. (Шу боис жамоатга кечиккан одам имомни руку ҳолида топса, унга етиб олиш мақсадида тезда энгашиб, кейин такбири таҳримани айтса, у намозга кирган бўлмайди.)
Қиём (туриш). Қиём тик туриш демакдир. Таҳримадан сўнг то рукуга боргунча тик туриб қироат қилинади. Эркакларнинг қиёмдаги ҳоли бундай: оёқ оралари тўрт бармоқ сиғадиган даражада очиқ бўлади; ўнг қўлнинг ич кафти чап қўлнинг таш кафти устига қўйилади; ўнг қўлнинг бош бармоғи ва жимжилоғи билан чап қўл ошиғи ушланади, қолган уч бармоқ чап қўл билаги узра туради; шу ҳолда боғланган қўллар киндик остида тутилади. Қиёмда нигоҳ сажда қилинадиган жойга қаратилади.
Аёллар эса оёқларини жуфт лайдилар, қўлларини эркаклар каби боғлаб, сийналари устига қўйиб турадилар. Қироат (намозда Қуръон ўқиш). Қироат Қуръони карим оятларини ўқишдир. Намозда қироатнинг фарз бўлган миқдо ри бир узун ё уч қисқа оят ўқиш дир. Фарз намозларининг истал ган икки ракатида, вожиб, сун нат ва нафл намозларининг ҳам ма ракатларида қироат қилиш фарздир. Имомга эргашган киши қиро ат қилмайди. Имом хоҳ овозини чиқариб, хоҳ ичида ўқисин, унга қулоқ солиб, тек туради. Қиро ат махфий қилинганида уни ўзи эшитиши шарт. Агар ўзи эшит маса, қироат ўрнига ўтмайди ва намоз ҳисоб бўлмайди. Руку (энгашиш). Руку энгашиш демак. Эркакларнинг руку ҳолати бундай: тиззалар чангалланиб, маҳкам ушланади ва ортга итарилади. Бунда қўл ва оёқлар букланмай таранг бўлиши, орқа, сув тўла идиш қўйилганида тўкилмайдиган даражада текис бўлиши керак. Бош паст ҳам, юқори ҳам қилинмайди, орқа билан текис тутилади, нигоҳ оёқлар устига қаратилади.
Аёллар эса оёқларини сал букадилар ва қўл бармоқларини жипслаштириб, тиззалари устига қўядилар. Рукуда аёллар билакларини баданларига ёпиштириб турадилар.
Сажда (пешонани ерга қўйиш). Сажда икки оёқ, тизза, қўл ҳамда бурун ва пешонани ерга қўйиш билан адо этиладиган амалдир. Эркакларнинг сажда ҳолати бундай: оёқ бармоқлари букилиб, қўл бармоқлари жипс лаштирилиб, қиблага йўналган бўлади. Бош икки қўл орасига қўйилади, бунда ўлчов шуки, қулоқлар ёнидан бирор нарса ташланса, кафтлар устига туши ши керак. Саждада оёқлар ердан кўтарилмайди, кўз юмилмайди, бурун юмшоқларига қараб турилади. Намозни ёлғиз ўқиганида қўлтиқ очиқ туради. Қорин сонга, сон болдирга, билаклар ерга, тирсак баданга теккизилмайди.
Аёллар қўлтиқларини очиқ тутмай, билакларини ерга, қо ринларини сонларига теккизиб сажда қиладилар. Оёқ бармоқларини букиб, ерга тирамайдилар, ёнбошлатиб ўнг тарафдан чиқарадилар.
Қаъдаи охир (охирги ўтириш). Охирги қаъда намознинг охирги ракатидан сўнг ташаҳҳуд ўқиш муддатича ўтиришдир. Эркакларнинг қаъда ҳолати бундай: чап оёқ ёнбошлатиб тўшалиб, унга ўтирилади, ўнг оёқ панжаларини қиблага қилиб букиб, тик тутилади. Қўл бармоқларининг учи тизза кўзи баробарида, эркин ҳолда, қиблага қилиб, сонларига қўйилади. Бунда нигоҳ кўкракда бўлади. Аёллар эса қўлларини шу ҳолда тутиб, чап қуйруқларига ўтирадилар ва оёқларини ўнг тарафдан чиқарадилар.
Муҳаммад ШАРИФ ЖУМАН
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 15-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws