Чеченистонда 1,6 мингга яқин масжид фаолият юритмоқда
Чеченистон Республикасида диний инфратузилмани ривожлантириш ишлари давом этмоқда. Айни пайтда ҳудудда 1595 та масжид фаолият олиб бормоқда, яна 101 та масжид қурилмоқда. Бу ҳақда Чеченистон Республикаси мусулмонлари диний бошқармаси маълум қилди.
Шунингдек, республикада диний таълим тизими ҳам кенг йўлга қўйилган. Ҳозирда 499 та мадраса, 11 та ҳофизлик мактаби ҳамда иккита олий диний таълим муассасаси фаолият юритмоқда.
Диний бошқарма маълумотига кўра, мазкур ишлар анъанавий маънавий қадриятларни асраб – авайлаш ва келажак авлодга диний билим бериш учун зарур шароитлар яратишга қаратилган.
Аввалроқ Грозний шаҳрида МДҲ мамлакатлари орасидаги энг катта гумбазлардан бирига эга масжид очилгани ҳақида хабар берилган эди. Масжид Чеченистон раҳбарининг акаси Зелимхон Қодиров номи билан аталган.
Манба: IQNA, “Чечен инфо” маълумотлари асосида тайёрланди.