Дуккакли неъматлар
Шундай неъматлар борки, улар оддий кўринса-да, таркибида кўплаб фойдали моддаларни жамлаган. Булар – ловия, мош, нўхат, маржумак каби дуккакли ўсимликлар.
Улар оқсилга бой бўлиб, танамизни куч-қувват билан таъминлайди. Айниқса, гўшт емайдиган ва семиришни истамайдиганлар доимий тановул қилиши зарур. Боиси улар тўйимли бўлгани учун ортиқча овқатланишга ҳо жат қолдирмайди. Таркибидаги тола (клетчатка) ва ми нераллар холестеринни камайтириб, қон босимини меъёрлаштиради. Темир моддасига бой бўлгани учун камқонликнинг олдини олади. Ичак фаолиятини яхши лаб, танани зарарли моддалардан тозалайди.
“Ҳидоят” журналининг 2026 йил 5-сонидан