Мақоми улуғ ибодат
Қуръони каримда бир неча оятлар савол ва жавоб кўринишида зикр қилинган: “Сиздан ҳаром ой ҳақида сўрайдилар” (Бақара сураси, 217-оят); “Сиздан нимани инфоқ қилишларини сўрайдилар” (Бақара сураси, 219-оят); “Сиздан хамр ва қимор ҳақида сўрайдилар” (Бақара сураси, 219-оят); (Бақара сураси, 220-оят); (Бақара сураси, 222-оят); (Нисо сураси, 176-оят). (Анфол сураси, 1-оят); (Юнус сураси, 53-оят); (Исро сураси, 85-оят); (Каҳф сураси, 83-оят); (Тоҳа сураси, 105-оят); (Нозиот сураси, 42-оят).
Ушбу саволларга жавоб бериш услуби уч хил кўринишда келади. Энг кўп учрайдиган кўриниш – саволдан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга “Айтинг” деган амр билан бошланувчи жавоб. Баъзи ўринларда эса жавоб “фа” ҳарфи билан бошланади: “Бас, айтинг” маъносида. Қолган саволлар эса ёрдамчи масалалар бўлгани учун уларда “фа” ҳарфи зикр қилинмаган.
Учинчи кўринишга келсак, Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: “Агар бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар, Мен, албатта, яқинман. Дуо қилувчи дуо қилганда, ижобат қилурман” (Бақара сураси, 186-оят).
Бу ерда “Айтинг” деган амр йўқ. Бу эса дуонинг мақоми улуғлигини кўрсатади. Бунинг бир неча нозик жиҳатлари бор:
Биринчиси: Аллоҳ таоло гўёки: “Эй бандаларим! Бошқа ишларингизда воситачига муҳтож бўласиз. Аммо дуо пайтида Мен билан сизнинг орангизда ҳеч қандай воситачи йўқ”, демоқда.
Иккинчиси: “Агар бандаларим сиздан Мен ҳақимда сўрасалар” деган оятда Аллоҳ таолонинг бан дага меҳрибонлиги ва унга яқин лиги ифода этилган.
Учинчиси: Аллоҳ таоло “Бандам Менга яқин” демади, балки “Мен уларга яқинман”, деди. Чунки банда ўз кучи билан Ҳақ таолога яқин бўла олмайди. Аммо Ҳақ субҳанаҳу ва таоло Ўз фазли ва раҳмати билан бандасига яқинлашади. Шунинг учун Аллоҳ таоло: “Албатта, Мен яқинман”, деб марҳамат қилган.
Тўртинчиси: дуо қилувчининг қалби Аллоҳдан бошқа нарсалар билан машғул экан, у ҳақиқий маънода Раббига юзлана олмайди. Банда ўз ҳавойи нафси ва шахсий мақсадларидан воз кечиши билан Аллоҳга яқин бўлади. Дуо инсонни Аллоҳга яқинлаштиради. Шу боис дуо энг афзал ибодатлардан бири ҳисобланади.
“Тафсири Розий” асари асосида Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 15-сонидан