Анор
“Шунингдек, узумзор боғлар, бир-бирига ўхшаган ва ўхшамаган зайтун ва анорларни (чиқардик). Уларнинг мевалагандаги (ғўр) мевасига ва пишганига (ибрат кўзи билан) боқинг! Шу (билган)ларингизда, албатта, иймон келтирувчи қавмлар учун аломатлар бордир” (Анъом сураси, 98-оят).
“У (Аллоҳ) шундай зотки, (сўритокларга) кўтариб қўйиладиган ва кўтариб қўйилмайдиган (узумзор) боғларни, таъми турлича (бўлган) хурмо ва мевали дарахтларни, (ранг ва таъмда) ўхшаш ва ўхшамас зайтун ва анорларни пайдо қилди. Мева ҳосил қилганда, мевасидан тановул қилингиз!” (Анъом сураси, 141–оят).
“У иккисида (мазкур икки боғда) мева, хурмо ва анорлар бордир. Бас, (эй инсонлар ва жинлар!) Раббингизнинг қайси неъматларини инкор этасиз?” (Ар-Раҳмон сураси, 68-69-оятлар).
Ҳаммамиз хуш кўриб истеъмол қиладиган анор кўплаб шифобахш хусусиятларга эга. Жумладан:
Камқонликда: икки ой мобайнида муттасил, кунда уч маҳал анор шарбати ичиш тавсия этилади. Қон босими кўтарилганда: анор доналари орасидаги юпқа пўстлоғини чойга қўшиб ичилса, қон босими пасайиб, асаблар тинчланади.
Томоқ яллиғланиши, шамоллаш ва бодомча безлар шишганида: анор шарбатини илиқ ҳолатда кичик қултумлар билан ичилади. Анордаги кислоталар инфекциялардан фориғ қилса, танин моддалари оғриқни қолдиради.
Қандли диабетда: анор шарбати кунига тўрт маҳал 60 томчидан ичилади. Йирингли яра, ҳуснбузарлар чиққанида: сариёғда енгил қовуриб, кейин яхшилаб майдаланган анор пўстлоғи аралашмасини ҳафтасига тўрт мартагача ниқоб сифатида қўйилади. Простата бези саратонида: анор шарбати ўсимтанинг ўсишини тўхтатади.
Эслатма: Анор ва дори-дармонлар таъсирида фарқ бор. Дорилар қон билан таъминловчи томирларга таъсир қилади, анорнинг фаол моддалари инсоннинг барча томирларида ишлайди. Эҳтимол, анорнинг кучи дорилар таъсиридан секинроқдир, лекин фойдаси катта. Мева таркибидаги азот оксиди – томирларни заифлашишдан ҳимоя қилиб, атеросклероз ривожланишидан ҳимоялаши илмий исботланган.
“Шифобахш неъматлар” китобидан
“Ислом нури” газетасининг 2026 йил 15-сонидан
http://hidoyatuz.taplink.ws