Янгиликлар

Индонезия зиёрат туризми соҳасида мутахассислар тайёрлашга кўмаклашади

Чоп этилди Aprel 30, 2019 Индонезия зиёрат туризми соҳасида мутахассислар тайёрлашга кўмаклашадиda fikr bildirishni o'chirish

 

Яқинда таълим соҳасида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилиш учун Бухоро вилоятига Индонезиянинг 32 та олий ўқув юртлари вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
«Дунё» ахборот агентлиги хабарига кўра, ташриф чоғида Бухоро давлат университетида индонез тили курсини очиш, замонавий меҳмонхона хизматлари соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш, шунингдек, зиёрат туризми соҳасида мутахассисларни тайёрлаш борасида келишувларга эришилди.

Музокараларда таъкидланишича, визасиз режимнинг жорий этилиши туфайли Ўзбекистонга келган индонезиялик сайёҳлар сони 2,5 мартага ошган.

Ташриф якунларига кўра, Бухоро давлат университети билан Индонезия Гунадарма университети, Муҳаммадия университети, Диан Нусантар университети, Баянкар университетлари ўртасида 14 та шартнома имзоланди. Томонлар ўқитувчилар алмашиш, биргаликда таълим бериш ва қўшма анжуманларни ташкил этишга келишиб олишди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати