Хом гапга пишиқ жавоб: “Кўнглим шуни истайди…”
Бир эзма киши касал кўргани бориб, узоқ ўтириб қолибди ва касалдан:
– Кўнглинг нимани истаса айт, дарҳол муҳайё қиламан, – деб керилибди.
– Кўнглим шуни истайдики, – дебди касал, – ўлсаму сенинг турқингни кўрмасам.