Хитой ва Ҳиндистон космосни ўзлаштиришда ҳамкорликни кучайтиради
Хитой оммавий ахборот воситаларида айтилишича, Хитой “Чандраян-2” миссиясини Ойга муваффақиятли учирган Ҳиндистон билан космик тадқиқотлар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш ниятида.
“Хитой ва Ҳиндистон космосни ўзлаштиришда ҳамкорликни кучайтиради”, дейилади “Хуаньцю шибао” газетасидаги баёнотда. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг “Жагран” агентлиги ҳам хабар берган.
Ҳиндистоннинг бу борада доимий ҳамкорлари Россия ва Франция бўлиб, у шунингдек, АҚШ ва Япония билан ҳам ҳамкорлик қилади.