Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар – Жарроҳлик тикишлари
Ҳайвон ичакларидан ясаган ип билан жароҳатларни тикишни мусулмон олими Заҳровий кашф этган. Ушбу иплар жароҳат битганидан кейин суғуриб олинмаган, улар инсоннинг танасига сингиб кетган. XIII юзйилликда эса Ибн Нафис қон айланиш тизимини кашф қилган.