Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга саёҳат учун қанча пул сарфлашган?
Россиялик сайёҳлар жорий йилнинг 10 ойида Ўзбекистонга саёҳатига қанча маблағ сарфлагани маълум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизматига кўра, ушбу сумма 250 миллион долларга тенг бўлган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 50 миллион долларга кўп.
Ўзбекистонга 2019 йилда келган россияликлар сони тўртдан бирга кўпайиб, 393 минг кишини ташкил этган.
Қўмита мутасаддиларининг таъкидлашича, Россия бозори «Ўзбекистон туристик салоҳиятини илгари суриш учун устувор йўналишлардан бири» ҳисобланади.