Туя ва бошқа ҳайвонлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сажда қилишди
Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ансор ва муҳожирлардан бир қанчалари ичида эдилар. Шунда бир туя келди ва Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га сажда қилди. Саҳобалар: “Ё Расулуллоҳ! Сизга ҳайвонлар ва дарахтлар сажда қилмоқда. Бизлар эса улардан кўра бунга ҳақлироқмиз”, дейишди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Раббиларингизга ибодат қилинг! Биродарларингизни икром этинг! Агар бирор кишини бошқасига сажда қилишга буюрганимда, аёлни ўз эрига сажда қилишга буюрган бўлардим. Агар эр аёлига: “Сариқ тоғдан қора тоққа, кейин оқ тоққа тош ташиш”ни буюрса, аёли унга итоат қилиб бажариши лозим бўлади”, дедилар»[1].
[1] Ҳасан ҳадис. Имом Аҳмад ва Имом Ибн Можа ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 23000 сўм