Мақолалар

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва  саллам)нинг қабрларини зиёрат қилиш муҳтожлар ҳижрати экани ҳақида

Чоп этилди Dekabr 8, 2019 Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва  саллам)нинг қабрларини зиёрат қилиш муҳтожлар ҳижрати экани ҳақидаda fikr bildirishni o'chirish

Муҳаммад ибн Исмоил ибн Самара Аҳмасийдан: Мусо бин Ҳилол ал-Абди Абдуллоҳ Амаридан, Нофеъийдан, Ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: “Ким қабримни зиёрат қилса, унга шафоатим вожиб бўлади”».

Абу Абдуллоҳ деди: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабрларини зиёрат қилиш муҳтож кишиларнинг ҳижрати ҳисобланади, улар У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) томон ҳижрат қилган эдилар ва у зотни вафот этган ҳолда топиб, қайтиб кетдилар, улар Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га яқин бўлишлари имкони йўқ эди. Шунда Аллоҳ таоло ўз расулига улар ҳақида билдириб, зиёратлари ҳурматидан уларга шафоат вожиб қилди. Чунки шафоат гуноҳлари туфайли азобга учрайдиганлар учундир, лекин тақводор, парҳезкор ва тўғри йўлда юрувчи кишиларга ўзлари тақдим этган нарсалари (амаллари) кифоя қилади, тақволари, парҳезкорликлари туфайли умум раҳматга эришадилар ва ўша раҳмат уларни ҳеч жойда ташлаб қўймайди».

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан шундай ривоят қиладилар: “Менинг шафоатим гуноҳга ботганлар, савоб ва гуноҳни аралаштирганлар ва ўз-ўзига зулм қилганлар учундир, лекин тақводорлар ўзлари учун кифоя қиладилар”.

Шафоатнинг даражалари бор: диндорларнинг ҳар бир гуруҳи – тақводор, парҳезкор, авлиё, зоҳид ва обид­лар ҳам шафоатдан ўзларига яраша насиба оладилар. Аммо Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатлари бошқа пайғамбар ва авлиёларнинг шафоати каби эмас. Чунки у зотдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бошқа анбиё ва авлиёларнинг шафоати ростгўйлик, вафо, насибадан иборатдир. Лекин Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг шафоатлари қудрат ўзаги, тақдир сиридан бўлган саховатдандир. У зотнинг нима деганларини кўрмайсанми: “Албатта Иброҳим (алайҳиссалом) ҳам қиёмат куни мендан ёрдам (шафоат) сўрайди”. Бошқа бир ҳадисда: “Муҳтож бўлади” дейилган.

 

 

 

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг

“Орифлар тасаллиси” сайланмасидан

Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.

Нашриётдан харид нархи 30000 сўм