Боболар демишки… Қалб ҳақиқати
– Қалб шундай уммонки, унинг бағрида
Даҳшатли долғалар силсиласи бор.
Қалб шундай заминки, оташ қаърида
Вулқонлар отгувчи зилзиласи бор
У бир сайёрадир, Ердек шафақгун,
У бир оламдирки, билмас ниҳоя.
Уни меҳваридан чиқармоқ учун
Атом жанги эмас, бир сўз кифоя.
Эркин ВОҲИДОВ