Олмали шарбат
Зарур масаллиқлар: 3-4 та олма, 150 грамм шакар, 2-3 та ялпиз барги.
Безак учун: қаймоқли музқаймоқ, 100 грамм майдаланган ёнғоқ.
Тайёрланиши: Олмалар пўстидан арчиб, майда тўртбурчак шаклида тўғралади. Қуруқ товага тўғралган меваларни солиб, оловга қўйилади. Шарбати ажралгач, олов пасайтирилади. Алоҳида товада шакарни эритиб, қиёми ажралгач, олма бўлаклари солинган товага қўшиб, енгил аралаштирилади. 5-10 дақиқадан сўнг оловдан олиш мумкин.
Десерт тайёр бўлгач, ликопчага пишириқ учун мўлжалланган кичик қолипни қўйиб, ичига 2 ош қошиқдан қиёмли олма солинади. Қолипни аста олганда мева шакли юмалоқ кўринишга келади. Сўнг устидан музқаймоқни қўйиб, музлатгичга қўйилади. Дастурхонга тортишда музқаймоқ устидан майдаланган ёнғоқ бўлаклари сепиш мумкин.
Тайёрланиш вақти: 30 дақиқа.