Ўзбекистон янгиликлари

Республика болалар кутубхонаси фаолияти такомиллашади

Чоп этилди Dekabr 30, 2019 Республика болалар кутубхонаси фаолияти такомиллашадиda fikr bildirishni o'chirish

“Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (27.12.2019 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилади.

Қарор билан 2020-2022 йилларда Республика болалар кутубхонаси фаолиятини такомиллаштириш дастури ҳамда уни амалга ошириш бўйича кузатув кенгаши таркиби тасдиқланди.

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кузатув кенгашининг ишчи органи ҳисобланади.

2021 йил 1 майга қадар Республика болалар кутубхонаси жойлашган бино реконструкция қилинади.

Қарор билан тасдиқланган дастурга мувофиқ, кутубхонада, жумладан:

– умумтаълим муассасаларининг ўқувчилари учун мультимедиа таълим лабораторияси ташкил этилади;

– болалар таълим “co-working” платформаси ва бадиий студия ташкил этилади;

– ташриф буюрувчиларга хизматларни инклюзив кўрсатиш учун шарт-шароитлар яратилади;

– нодир китоб нашрларини сақлаш учун кутубхона архиви фаолияти йўлга қўйилади.