Пазандалик

Товуқли димлама

Чоп этилди Dekabr 31, 2019 Товуқли димламаda fikr bildirishni o'chirish

Керакли масаллиқлар: Ярим килограмм товуқ гўшти, ярим килограмм пиёз, 200 миллилитр ёғ ва туз.

Тайёрланиши: Товуқ гўштини майда бўлак­ларга бўлиб, тузлаб оламиз.
Қозонга озроқ ёғ солиб, баланд оловда товуқ бўлак­ларини яхшилаб сели чиқиб қизаргунча қовурамиз. Сўнг қопқоғини ёпиб, ўртадан пастроқ оловда суви чиққунча (тахминан 10-15 дақиқа) димлаб қўямиз.
Суви батамом кетгач, 3-4 дона тўғралган пиёз қўшиб, аралаштириб, яна 10-15 дақиқа пиёзнинг сели чиқиб, пишгунча димлаб қўямиз.
Бу таом пишишидан олдин унга турли зираворлар ҳамда кўкатлар қўшилса, янада хуштаъм бўлади. Уни пишириш кўп вақт ва ҳаракат талаб қилмаслиги билан ҳам уй бекалари учун қулайдир.