Охиратни севиш
Инсон бу дунёда ҳаёт кечирар экан, ҳар бир амали билан охират учун захира тўплайди. Истар-истамас, хоҳ яхши, хоҳ ёмон амал билан бўлсин, ўз келажагини ҳозирлайди. Шундай экан, киши охиратини фақат яхши амаллар билан обод қилиши, бунинг учун ихлос ва самимият ила меҳнат қилиши лозим.
Ислом таълимотида охиратга ишонч имон рукнларидан бўлиб, унга чин дилдан ишонган, содиқ имон келтирган киши дунёда ҳаддан ошмай, бепарволикка берилмай мўътадил ҳаёт кечиради. Ҳар қанча қудратли бўлмасин, зулм, адолатсизлик, жабру ситамга қўл урмайди. Ёхуд ҳар қанча заиф бўлмасин, ўз инсонлик шарафини оёқости қилмайди, Аллоҳ ато этган мукаррамликни топтамайди. Балки охират ажридан умидвор бўлади, охиратни севади ва унинг тадориги билан яшайди.
“…Агар улар билсалар, охират диёригина (ҳақиқий) ҳаёт (жойи)дир!” (Анкабут, 64).

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари” китобидан (2-жилд)
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 26 000 сўм