Қуръондаги масаллар
Аллоҳ бандалари зоҳирдаги кўзлари ила кўрган, қулоқлари ила эшитган, аммо идрок этмаган нарсаларини англатиш учун масаллар келтирур. Ўз Китобини мунофиқлар ҳақида масал келтиришдан бошлайди: «Имон келтирган кишиларга дуч келиб қолганларида: “Биз ҳам имон келтирдик”, дейдилар. Ўз шайтонлари (бошлиқлари) билан холи қолганларида эса: “Биз, албатта, сизлар билан биргамиз, фақат биз (мўминларни) мазах қилувчилармиз, холос”, дейдилар. Аллоҳ уларни “мазах қилади” ва уларнинг шу ҳаддан ошганларича адашиб юришларига (маълум муддатгача) қўйиб беради. Ҳидоят (тўғри йўл) ўрнига залолатни (нотўғри йўлни) сотиб олганлар ўшалардир, (лекин уларга) бу савдолари фойда қилмади ва (улар) ҳидоят йўлига юрувчи ҳам бўлмадилар. Улар бамисоли бир олов ёққан (йўловчи) кимсадирки, олов унинг атрофини ёритганида, Аллоҳ (бехосдан олов) нурини кетказиб, уларни зулматлар ичра (ҳеч нарсани) кўролмайдиган ҳолда қолдирган. (Улар маънан) кар, соқов ва кўрдирлар. Бас, улар зинҳор (ҳидоятга) қайтмагайлар» (Бақара, 14-18).

Абу Абдуллоҳ Ҳаким ТЕРМИЗИЙнинг
“Орифлар тасаллиси” сайланмасидаги «Ал-амсол минал Китоб вас сунна – Қуръон ва суннатдаги мисоллар» асаридан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган.
Нашриётдан харид нархи 18000 сўм