Туркия масжидларида дезинфекция ўтказилди
Туркия масжидларида жума намозидан аввал коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида дезинфекция ишлари ўтказилди.
Бундан ташқари, гиламлар ва пойабзал жавонлари тозаланиб, жума намозига шай ҳолатга келтирилди.
Мамлакатда 90 мингдан ортиқ масжид ишлаб турибди.
Туркияда шу пайтгача икки кишида коронавирус аниқланди, улар айни пайт карантинда сақланмоқда. Ҳукумат коронавирус кенг тарқалишининг олдини олиш учун 16 мартдан эътиборан мактаблар бир ҳафталик таътилга чиқишини эълон қилди. Ўқувчилар 23 мартдан бошлаб масофавий атълимга ўтади.
Олий таълим муассасаларида эса таътил уч ҳафта давом этади.