Аллоҳ таоло Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) учун дарахтни сўзлатгани
Маъндан ривоят қилинади.
Отамдан эшитдим: Масруқдан: “Жинлар Қуръон тинглаган кечада уларнинг келганини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га ким маълум қилган?” деб сўрадим.
Менга сени отанг, яъни Абдуллоҳ ибн Масъуд айтиб берган эди. Унинг ривоят қилишича, жинларнинг келганини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га дарахт айтиб берган. Бу воқеа “Лайлатул жин – Жинлар кечаси”да Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) саҳобаларидан ғойиб бўлиб қолганда рўй берган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га жинлардан бир элчи келган ва у зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) улар ҳузурига бориб, Қуръон ўқиб берганлар. Натижада жинлар Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг пайғамбар эканларига имон келтириб, у зотга нозил қилинган нурга эргашишди[1].
[1] Саҳиҳ ҳадис. Имом Муслим ривояти.

Усмонхон АЛИМОВнинг
“Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мўъжизалари” китобидан
Асар “Мовароуннаҳр” нашриётида чоп этилган